Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда суд-хуқуқ ислоҳатларини амалга оширишдаги Республика, туман ва туманлараро иқтисодий судлар фаолияти натижалари

Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил деморатлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларига қатьий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланган дастлабки кунларидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида суд-хуқуқ тизими соҳасини янада ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиқди.

Давлатимиз раҳбари айтганидек, судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги
“Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтариб, бу борада - суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш сингари учта асосий устувор йўналишлари белгилаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш назарда тутилди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан барча зарур чораларни кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузиш ва сансалорликка йўл қўймаслик каби механизмларни жорий этиш белгиланди.

Амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш ҳамда  замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартирилди.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган 85 иқтисодий суд фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.

Ислоҳотлар натижасини қуйидаги келтирилган рақамларда кўриш мумкин

Қорақалпоғистон Республикаси, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг тўққиз ойида барча ишларнинг қарийб 73,8 фоизи сайёр судларда кўриб чиқилди. Бундан ташқари, судлар томонидан аҳоли билан 233 учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Шулар натижасида низоларни судгача ҳал қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, юртдошларимизнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида қулай имконият туғилаётир. 

Кўриб чиқилган ишлар натижаси ҳам ижобий томонга ўзгариш борлигини кўрсатмоқда.

Умуман олганда, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар натижалари мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.

 

Г.Алланазарова,

Қўнғирот туманлараро

Иқтисодий суди

судья ёрдамчиси                                                                                                         

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 20-12-2019, 18:45 |
  • 361


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив