Қорақалпоғистонда жорий йил қорамол наслчилигида эришилган натижалари ҳақида

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида қорамолларнинг наслини яхшилаш мақсадида «Ўзнаслчилик» корхонасидан жами 267 минг 383 доза музлатилган наслли буқа уруғлари олиб келиниб, сунъий уруғлантириш  субъектларига етказиб берилди ва улар томонидан ўтган вақт давомида жами 205 минг 489 бош сигирлар сунъий уруғлантирилди.

Чорвачиликнинг яна бир энг асосий буғинларидан бири наслчилик ишларини такомиллаштириш бўлиб ҳисобланади.

Қорақалпоғистонда жорий йил қорамол наслчилигида эришилган натижалари ҳақида

 

Бу ишларни амалга оширишда «Ўзнаслчилик» корхонасининг Қорақалпоғистон филиали томонидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, филиал томонидан жорий йилда жами 350 минг доза музлатилган наслли буқа уруғлари  ишлаб чиқилиб, шундан 220 минг доза наслли буқа уруғи туманларга етказиб берилди.

 

Қорақалпоғистонда жорий йил қорамол наслчилигида эришилган натижалари ҳақида

 

Шунингдек, жойлардаги мавжуд наслчилик хўжаликлари томонидан шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги қорамоллар зотини яхшилаш 496 бош наслли қорамоллар тайёрлаб белгиланган тартибда етказиб берилди.

Шу билан биргаликда, мавжуд зооветеринария шохобчалари ҳамда сунъий уруғлантириш субъектларига сунъий уруғлантириш ишларини ташкил қилиш учун барча керакли асбоб-анжомлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда, хусусан, Дъюар идишлар, микраскоплар ва бошқада зарурли асбоб-анжомлари билан таъминлонмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, селекция-наслчилик ишларини кенгайтириш, сермаҳсул наслдор ҳайвонлар бош сонини кўпайтириш орқали соҳа самарадорлигини ошириш имкон беради.

 

Қорақалпоғистонда жорий йил қорамол наслчилигида эришилган натижалари ҳақида

 

Қорақалпоғистонда жорий йил қорамол наслчилигида эришилган натижалари ҳақида

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-12-2018, 18:59 |
  • 857


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив