Қорақалпоғистонлик ҳунармандлар учун Қозоғистонда ижара ҳақисиз савдо дўконлари ажратилади

Қорақалпоғистонлик ҳунармандлар учун Қозоғистоннинг “Самгау” савдо марказида ижара ҳақисиз савдо дўконлари ажратилди. Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Дилфуза АлламбергеноваTuron24’га маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва жамғарманинг Қозоғистондаги расмий ҳамкори – “NUR GROUP” ўртасида имзоланган келишувга кўра, “Самгау” номли беш қаватли савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларига ижара ҳақисиз фойдаланишга топширилади.

Ушбу келишув доирасида марказнинг бешинчи қаватида ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун дўконлар ҳамда Ўзбекистон маданияти марказини ташкил этиш режалаштирилган.

Савдо марказида қорақалпоғистонлик 7 нафар ҳунарманднинг буюмлари сотилиши белгиланган, айни кунларда уларнинг яшаш жойи ва виза масаласи муҳокама қилинмоқда.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 18-10-2018, 11:45 |
  • 621


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив