Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди

«Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қарорга мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди (ҳисобдан чиқарилди):

- 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар;

- 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;

- Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.

Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-07-2018, 14:13 |
  • 791


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив