“Нукус-Фарм” эркин иқтисодий зонаси Фармацевтика ривожи йулида 

Қорақалпоғистон Республикаси яқин йиллар ичида мисли кўрилмаган ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлаётган гўшалардан бирига айланиб бормоқда. Бунёдкорлик ишлари, ҳар жабҳадаги янгиланишлар, асосийси халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган изчил дастурлар аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб, эртанги кунга ишончларини мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 3 май кунги "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги”ги ПФ-5032-сон фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июлдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 542-сонли қарорига мувофиқ «Нукус фарм» ЭИЗнинг Низоми тасдиқланди. Шу тариқа 2017 йил 13 сентябрда “NUKUS-FARM ERKIN IQTISODIY ZONASI  DIREKSIASI” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Дирекция фаолияти учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Дирекциядаетарли касбий малака, билим ва иш тажрибасига эга ходимлар ишбилан таъминланган.

ЭИЗнинг умумий майдони 1296,79 га ниташкил қилиб, шундан 1264 га ер майдони доривор ўсимликларни етиштириш учун плантация ташкил этиш, 32,79 га ер майдони дори маҳсулотлари ва тиббий асбоб ускуналар ишлаб чиқариш учун ажратилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириши натийжасида 115 та янги иш ўринлари яратилиши, 38,8 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқариши ҳамда 3 млн АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилмоқта. Шу билан бирга, жорий йил якуни ва 2019 йилнинг1 апрелига қадар 9 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда.

Бунинг натижасида 42,8 млн доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 448 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгилаб қуйилган.

Ушбу эркин иқтисодий зонага кредитлар ажратилиши бўйича ҳам бир қатор имтиёзлар берилган бўлиб, ҳудудларида амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун, шунингдек, доривор ўсимликлар хомашёсини етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликларига ўз маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати берилмаган ҳолда жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобига кредитлар ажратилиши ва гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига технологик ускуналар лизинг асосида етказиб берилишинини таъминланиши шулар жумласидан.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республикамиз ҳудудида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш аҳолининг дори ва доривор ўсимликларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сифатли, арзон асосийси, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлашдир. Бу эса халқимизнинг тинч ва фаровон юртда соғ-саломат ва бахтли ҳаёт кечиришлари учун қўйилган эзгу қадамларнинг давоми эканлигидан далолатдир.

 

С.Уснатдинов

Юридик шахслар солиқ

маъмуриятчилиги ва камерал назорат

бўлими бошлиғи   

 

 

Д.Айимбетова

Жамоатчилик билан алоқалар

 ва ҳуқуқий ахборот бўлими

бош инспектори        

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 18-06-2018, 21:36 |
  • 12


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив