Балиқчилик: Берунийда 2018 йилга мўлжалланган 4 та янги лойиҳалардан 3 таси бажарилди

 

Балиқчилик: Берунийда 2018 йилга мўлжалланган 4 та янги лойиҳалардан 3 таси бажарилди

 

Беруний туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда балиқ ва балиқ маҳсулотларининг тўкинлигини ва уларнинг нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кейинги йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича Дастурлар қабул қилинаётганлиги ижобий натижаларини бермоқда.

Хусусан, жорий йилда жами 32 та сув ҳавзалари мавжуд бўлиб, шундан, 29 таси сунъий сув ҳавзали балиқчилик хўжаликлари ҳамда 3 таси табиий сув ҳавзаларини ташкил этади.

Етиштирилаётган балиқларни овлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йил бошидан шу кунгача 52,7  тонна балиқлар овланиб, ички бозорда, савдо ярмаркаларида тўлиқ арзонлаштирилган нархда аҳолига етказилиб берилди.  Шунингдек, шу йили амалга оширилиши белгиланган 4 та янги лойиҳалардан 3 тасининг бажарилиши таъминланди. Янги лойиҳаларнинг қолган қисми II чорак якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, келгусида Беруний балиқчилик агрофирмаси томонидан режалаштирилган балиқ чавоқлари ҳажмини янада ошириш мақсадида янги қурилиши лозим бўлган 1 та инкубация цехи Ипотека банкининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан молиялаштирилмоқда.

Тумандаги йирик сув ҳавзалари жами 6 дона садок мосламалари мавжуд бўлиб 2018 йилда 3 дона садок мосламаларининг ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, хозирда 3 таси ўрнатилди.

Юқорида қайд этилган янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда балиқчилик хўжаликлари томонидан балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғит, янги техника ва технологиялар сотиб олишга ҳамда балиқчилик хўжаликларининг айланма маблағларини кўпайтириш учун ажратилиши лозим бўлган жами 130 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Жорий йилда сув ҳавзаларини балиқлантирилиши лозим бўлган 280,0 минг дона балиқ чавоқларидан 17 май ҳолатига 200.0 минг донаси балиқлантирилиб, қолган 80.0 минг дона балиқ чавоқлари табиий сув ҳавзаларига жорий йилнинг август-сентябрь ойларида балиқлантирилиши режалаштирилган.

Балиқчилик хўжаликлари томонидан жорий йилнинг охиригача 659.0 тонна, шу жумладан 1 май ҳолатига 147.0 тонна ҳамда 14.0 тонна минерал ўғит ишлатилди.

Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар билан чора тадбирлар ижроси назоратга олинган.

 

М.Алтибаев

Беруний тумани ДСИ бошлиғи

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 24-05-2018, 11:30 |
  • 156


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив