Барча тадбиркорлар диққатига!

 

Барча тадбиркорлар диққатига!

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 марттаги «Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

         Ушбу қарор асосида Амударё, Беруний, Чимбой, Тақиятош, Хўжайли ва Қўнғирот туманларида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш,  барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатга «нол» ставкада ижарага берилади.

         Шунингдек, кичик саноат зоналарида инвестиция лойихаларини амалга ошириш, импорт  ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни ҳарид қилиш учун енгиллатилган кредит линиялари хам очилганлигини маълум қиламиз.

Кичик саноат зоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йуналтирилган тайёр махсулотлар,  материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш назарда тўтилган.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

          Сизларни кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлишга таклиф этамиз.

«Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари дирекцияси»

Маълумот учун телефонлар:  222-05-35, 222-26-27

 

Фото: uzdaily

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-03-2018, 20:20 |
  • 167


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив