«Нукус Реммаш» МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар негизида телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 23 февралда қабул қилинган ПҚ-2796-сонли қарорига мувофиқ, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилигида Идоралараро комиссиялар тузилган ва ушбу комиссияларнинг ишчи органи сифатида Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари белгиланган. 

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган хатлов натижасида 114 та аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган объектлар аниқланди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги бўш турган объектларнинг 53 таси негизида инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳалар бўш турган корхоналарни фаолиятини тикланишига туртки бўлмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 67,6 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 534 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бугунги қадар Республикада 9 та корхона фаолияти қайта тикланиб, 34 та қўшимча ишчи ўринлари барпо этилди. Мазкур корхоналарни ишга тушириш учун 1 310,0 млн. сўмлик сармоялар киритилди. 

Жумладан, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузарида жойлашган  “Нукус Реммаш” МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар, Нукус шаҳри, Досназаров кўчаси, 56-уйда жойлашган “ДИАН ПЛАСТ” МЧЖга тегишли «Гоззал» хизмат кўрсатиш биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси 15-уйда жойлашган “Остен” МЧЖга тегишли Универмаг биноси, Хўжайли туманида жойлашган "Ибрахим Қудрати Хайбат“ МЧЖга тегишли аввалги АООТ “Хожейли сут” биноси, Кегейли тумани, Халқабад гузарида жойлашган бўш турган бино, Беруний тумани, «Шимом» ОФЙда жойлашган "Қият" МЧЖ га тегишли бино ва иншоотлар, Тахтакўпир тумани, «Айдын жол» МФЙ, Бердақ кўчасида жойлашган “Борши” ОКга қарашли «9-сонли Босмахана» иморати негизида замонавий хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишга тушди.

Масалан, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузарида жойлашган “Нукус Реммаш” МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар негизида 32,0 млрд. сўм миқдорида киритилган сармоя эвазига телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунда 100 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Корхона йилига 150 минг дона телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 21-11-2017, 20:47 |
  • 191


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив