Президент раислигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президен матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев «Камолот» ёшлар ҳаракати негизида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилганлиги, ёшлар билан ишлашда янги тизим ва ёндашувлар жорий этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда, шунингдек, ёшлар билан ишлашда ҳали камчиликлар кўплиги ҳам қайд этилди. Жумладан, Ёшлар иттифоқи тадбирларида дабдабабозлик, юзакилик кўзга ташланаётгани, ёшлар билан манзилли ишлашга, уларнинг муаммоларини ҳал этишга етарли эътибор берилмаётгани танқид қилинди.

Жойлардаги 4 та сектор раҳбарининг кўпчилиги ҳали ёшлар масаласи билан тўла шуғулланмаяпти. Ички ишлар идоралари, маҳалла қўмиталари, бошқа жамоатчилик ташкилотлари ва таълим муассасаларининг ҳам бу борадаги ишлари кўнгилдагидек эмас. Баъзи ҳолларда эса ёшлар бўйича масъул лавозимлар вакант бўлиб қолмоқда.

Бунинг оқибатида ёшларнинг ижтимоий муҳим масалалари эътиборсиз қолмоқда. Қаровсиз ва назоратсиз қолган ёшлар томонидан турли жиноятлар содир этилмоқда.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги тизим синовдан ўтказилгани қайд этилди.

Унга кўра, мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган туман паспорти ишлаб чиқилган. Маҳаллаларда «Ёшлар меҳнат гузарлари» ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилиб, ташаббускор тадбиркорлар жалб қилинган. Тадбиркорлик, балиқчилик, боғдорчилик, савдо-сотиқ қилиш истагидаги йигит-қизларга зарур маблағ ва ресурслар берилган. Ёшларни қийнаб келаётган 1,5 мингдан зиёд муаммо аниқланиб, мингдан ортиғи жойида ҳал этилган, қолган 500 тасини ҳам ҳал этиш чоралари кўрилган.

Ушбу тажриба натижаларидан келиб чиқиб, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури қабул қилинди.

Бу дастур 1 июлдан бошлаб, барча туман ва шаҳарларда амалга оширила бошланди. Ёшлар иттифоқи ҳузурида «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ташкил этилди. Жамғармага бу йил жами 770 миллиард сўм ажратилади. Жамғарма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар берилади.

Дастурда ҳар бир туманда ажратиладиган кредит ҳажми ва уни олувчилар сони, кредит бериладиган фаолият йўналишлари, бунинг натижасида яратилиши зарур бўлган иш ўринларининг миқдори аниқ белгиланган.

Шунингдек, Дастурга кўра жойларда фермерларга бир нафардан банд бўлмаган ёшни бириктириб, унга бир гектар ер ажратиш орқали иш билан таъминлаш бўйича янги механизм жорий этиш кўзда тутилган.

«Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ёшлар билан шахсан учрашиб, худди ўзининг фарзанди билан гаплашгандай муомала қилиб, муаммоларини ўрганиб, уларга елкадош бўлиши ва энг аввало иш билан таъминлаш чораларини кўриши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Видеоселекторда мутасадди ва жойлардаги раҳбарлар жам бўлгани боис айни кунлардаги яна бир долзарб масала – ғўза парвариши билан боғлиқ чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бу йил об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10—15 кунга, баъзи жойларда 20—25 кунга кечиккани қайд этилди.

«Пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак», — деди Президент.

Йиғилишда 5 июлдан 5 сентябрга қадар «ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги» эълон қилинди. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 4-07-2018, 22:18 |
  • 191


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив