Шавкат Мирзиёев: Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман 

Айни пайтда Андижон вилояти Улуғнор туманида вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда, дея хабар берди «Халқ сўзи онлайн».

Шавкат Мирзиёев йиғилишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

Миллий хавфсизлик хизматининг, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман. Уларнинг катталари ичида 20 фоизи ўғри бўлган. Буларнинг ичида садоқатли инсонлар жуда кўп. Ҳозир қўл қўйдим: буларга уй қураяпман, ойлигини кўтартираман.

Лекин бир нарсани билинглар: 100 фоиз вазиятни, ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади. Шунинг учун ҳам кечаги бошқа давлатлар билан шартномаларда шундай ускуналар олиб келаяпмиз. Бошқа иложимиз йўқ. Бизга хиёнатчилар керак эмас. Биз жуда кўп азоб-уқубатни бошимиздан ўтказган одаммиз. Андижон иккинчи марта синов, балога чидай олмайди. Одамлар норози бўлади. Уларнинг ичида ҳалол, покиза одамлар кўп. Тепадагиларни худо урган эди. Порахўр эди. Қип-қизил. Мен бу гапларни айтаяпман: негаки, мендан бошқа одам бу гапларнинг тагини билмайди.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 20-05-2018, 14:07 |
  • 552


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив