Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг он учинчи сессияси бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг он учинчи сессияси бўлди

Сессия жорий йилнинг 28-декабрь куни Нукусда бўлди. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг расмий сайтида эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг аъзолари ва бошқалар иштирок этди.
Сессиясини Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Т.Ерниязов бошқариб борди.
Унда 2017 йилда Бюджет лойиҳаси тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири Б.Утамбетов маъруза қилди. Айтилишича, республиканинг 2017 йилги маҳаллий бюджет маблағлари 1 триллион 423,2 миллиард сўм миқдорида тасдиқланмоқда, яъний бу кўрсаткич шу йилнинг бюджетига таққослаганда 102,6 фоизга ортмоқда. Бунда бюджет маблағларининг ижтимоий соҳаларга йўналтирилганлиги сақлаб қолинади ва халқнинг ҳаёт фаровонлигини орттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, бюджет идоралари ҳодимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори бўлади. Ижтимоий ҳаражатларга жами бюджет маблағининг 87 фоизи, яъний 1 триллион 245,1 миллиард сўм ажратилади. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини молиявий қўллаб-қўвватлаш маблағларига келгуси йили жами 68,4 миллиард сўм ажратиш назарда тўтилмоқда. Инвестициялар учун юналтириладиган маблағларни жорий йилга таққослаганда 139,3 фоизга ошириш, ушбу мақсадга 53,2 миллиард сўм ажратиш таклиф этилмоқда.
Шундан, республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш лойихаларинм давом эттириб, Нукус шаҳридаги қурилиш ва реконструкция ишлари учун 15,1 миллиард сўм, қишлоқ жойлардаги аҳоли яшаш ўринларинм тоза ичимлик сўви билан таъминлашни яна ҳам яхшилаш мақсадида 80,9 километрга яқин сўв тармоқларини қуриш ва таъмирлашга 15,6 миллиард сўм, Хўжайли туманидаги Мурувват уйининг реконструкциясига 7 миллиард, Элликқалъа ва Нукус туманларида иккита янги мактаб қурилишига 7 миллиард, Ёнғинга қарши кураш деполарининг қурилиш ва йирик таъмирлаш ишларига 5 миллиард сўм маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда.
Бу масала бўйича 38 сон «Темир жол» сайлов округидан депутат Қ.Коланов, халқ таълим министри Қ.Бектурдиев маъруза қилиб, фикр таклифларини билдирди.
Республиканинг 2017 йил бюджет параметрлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари – Ғазначилик раиси Д.Сатторов маъруза қилди ва депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан ишлаб чиқилган 16 та юналишдаги асосий лойиҳаларни молиялаштириш учун марказлаштирилган инвестиция ва маҳаллий бюджет маблағларини етарлича миқдорда қаратиш белгиланган. Жумладан, кам таъминланган ойилаларга, қишлоқ жойларда ва шаҳарларда турар-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик сўв билан таъминлаш, ҳўжаликлараро автомообиль йўлларини ва аҳоли яшаш пунктлари кучалар йўларини таъмирлаш, жамоат транспорт хизматини яхшилашни кенгайтириш, аҳоли пунктларида санитария тозалаш, шунингдек, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш сингари қатор кўламли ишларни амалга ошириш назарда тутилмокда.
Бундан ташқари, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февральдаги «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисидаги Қарорнинг республика худудида бажарилишини кўриб чиқди. Бу буйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Содиқов маъруза килди.
Таъкидланишича, дастур асосида ўтган ойлар давомида Соғлом она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижитмоий ёрдамга муҳтож чақолоқларни қўллаб-қўвватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Шунингдек, ёш ойилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни қўллаб-қўвватлаш борасида, медицина идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ҳодимларининг малакасини ошириш, болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкциялаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилган.
Сессияда депутатлар Бийбисанем Темирхановани Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг раиси етиб сайлади ва бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлади.

Фото: parliamentrk.gov.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-12-2016, 15:39 |
  • 661


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив