Президент шу вақтгача кимларни «сотқин» деб атади? (видео you tube)

 

Президент шу вақтгача кимларни «сотқин» деб атади? (видео you tube)

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил январида Сурхондарёга ташрифи давомида бўлиб ўтган йиғилишда Миллий хавфсизлик хизмати раиси собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни «сотқин» деб атагани маълум бўлди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Президент МХХнинг собиқ мулозимини хоинликда айблаётгани ёзилган аудио февраль ойида ижтимоий тармоқларда тарқалди, ОАВ томонидан қайта эълон қилинди.

 

Бу — Ўзбекистон Президенти у ёки бу (собиқ) амалдорни хоинликда айблагани жамоатчиликка ошкор этилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. Шавкат Мирзиёев бунгача 2017 йил 22 декабрида, Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаш вақтида собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоевни «сотқинлиги учун» ишдан олинганини маълум қилганди.

Президент Мурожаатнома вақтида Олий суд раиси Козимжон Комиловга юзланиб: «Аҳмедбоевнинг генераллик унвонлари қайтариб олинганини, ҳозир қаерда юрганини биласан. Сотқинлиги, хиёнатчилиги учун», — деган эди.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 157-моддасига кўра, давлатга хоинлик қилиш, яъни, Ўзбекистон фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистонга қарши душманлик фаолиятини олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан мамлакат суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деб ёзади daryo.uz.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 8-02-2018, 16:49 |
  • 1 313


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив