Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Ташриф Ислом Каримов қабри зиёратидан бошланди

 

Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Ташриф Ислом Каримов қабри зиёратидан бошланди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқандга келди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шавкат Мирзиёев шаҳардаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. «Қуръон тиловат қилинди», — деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Президенти мазкур мажмуада олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси ҳудудида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Президентимиз 27 август куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мақбара қурилишини якунига етказиш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг қамровли ишлар бажарилди.

Натижада мажмуа яхлит меъморий ансамблга айланди. Мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий услубда айвонлар барпо этилди. Зиёратга чиқиш ва тушиш йўлаклари чети мармар панжара билан ўралди, қариялар учун замонавий лифтлар ўрнатилди.

Зиёратга келувчиларга йилнинг тўрт фаслида ҳам қулай бўлиши учун зарур шароитлар яратилди. Атрофдаги йўлаклар таъмирланиб, автомобиллар тўхташ жойи барпо этилди. Қабристон девори реконструкция қилиниб, ҳудуди янада ободонлаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев зиёратгоҳга келувчилар учун катта қулайликлар яратилганини таъкидлаб, бу ердаги шароитларни янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

 

Фото: «РИА Новости»

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 9-11-2017, 19:43 |
  • 83


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив