Қорақалпоғистонда “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб байрами бўлиб ўтди

 

Қорақалпоғистонда “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб байрами бўлиб ўтди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот-ресурс марказида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб байрами бўлиб ўтди. 

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбир китоблар ва матбаа маҳсулотлари кўргазмаси билан бошланди. 

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар, олимлар, санъаткорлар, талаба-ўқувчилар иштирок этган тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори А.Бекмуратов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов, Республика Маънавият тарғибот маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Ш.Аяпов ва бошқалар халқимиз маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, навқирон авлодни юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Китоблар кўргазмасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиаллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Кўзи ожизлар жамияти кутубхоналари, “Golden print Nukus” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган мингга яқин мумтоз ва замонавий адабиёт намуналари, илмий-сиёсий, ижтимоий-маърифий китоблар, энциклопедия ва луғатлар, маълумотномалар намойиш этилди. 

“Китоб байрами” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан “Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” деб номланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси, “Билим” ва “Қорақалпоғистон” нашриётлари ҳамкорлигида ёзувчи-шоирларнинг янги китоблари тақдимоти ўтказилди. 

“Китоб ва рассом” мавзусида китоб графикаси бўйича рассомлар ва муҳаррирлар билан ижодий мулоқот, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ва ёш ижодкорлар иштирокида мушоира кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

– Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишда жойларда ўтказилаётган бундай тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирилигининг Ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари Қайрат Абипов. – Байрам тадбирлари доирасида ўтказилган “Китобсеварлик – маънавий етуклик белгиси” мавзусидаги ёзувчи-шоирлар билан учрашув, “Одамийлик китобга бўлган муносабатдан бошланади”, “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзуларидаги викторина ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди. 

Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёш эстрада хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради, Қўғирчоқ театри жамоаси эртак қаҳрамонлари ҳақида саҳна асари намойиш этди. 

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-05-2017, 11:23 |
  • 323


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив