Янги Мўйноқда – Янги имкониятлар: Бажарилиши белгиланган ишлар

Аввола таъкидлаш жоизки, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасида ўта оғир экологик муаммо – Орол  фожиасига яна бир марта эътибор қаратиб, бу масалада бутундунё жамоатчилиги кучларини бирлашишга чақирди.

Юксак минбарда туриб муҳтарам Президентимизнинг Орол денгизи харитасига дунё халқлари эътиборини қаратганини, бу муаммони халқаро даражага кўтарганини халқимиз кўзда ёш билан қабул қилди.

Оролни қутқариш халқаро фонди ташкилотчи давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2018 йил 24 августда Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТ ҳомийлигида Оролбўйи минтақаси учун махсус Траст фондини ташкил этиш ва конструктив минтақавий ҳамкорлик тўғрисидаги ташаббуслари иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Орол фожиаси масаласига катта эътибор қаратмоқда ва Ўзбекистон Ҳукумати билан биргаликда дастурлар ва лойиҳалар (жумладан, БМТнинг Оробўйи минтақаси бўйича қўшма дастури) доирасида Қорақалпоғистонда экологик фожиа оқибатларини юмшатишга қаратилган бир қатор чоралар амалга оширилмоқда.

Оролбўйига 2010 йили БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва 2017 йили Антониу Гутерришнинг келиши, Мўйноқ туманига бориб, ҳудуд аҳолиси билан бўлган учрашувлари БМТ томонидан Орол муаммосига катта эътибор қаратилаётганидан дарак беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида кейинги йилларда экологик фожиа оқибатларини юмшатиш бўйича давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган тадбирлар янада жадаллашди.

Ўзингизга маълумки, 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Бунинг натижасида жорий йил 27 ноябрь куни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди фаолиятини бошлади, Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилиб, унинг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб берилди.

 

Ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, айни пайтда мазкур фондга қатор давлатлардан маблағлар келиб тушмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораузак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари жорий этилди.

Ташриф давомида Муҳтарам Президентимиз мамлакатнинг энг шимолий ҳудуди Мўйноқ туманида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ва Орал денгизининг қуриб қолган тубидаги вазият билан шахсан танишди ҳамда Президентимиз топшириғига асосан 2019 йилнинг 16-январь санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 37-сонли қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда Мўйноқ туманини комплекс тарзда қайта қуриш, шу жумладан унинг марказини замонавий типда янгидан барпо этишга қаратилган Бош режаси ишлаб чиқилди.

Жумладан,

туманда қуриладиган янги шаҳарча худудида 315 ўқувчига мўлжалланган ва дастурлашни (программирование) чуқур ўргатишга ихтисослашган инновацион мактаб қурилишига 11.0 млрд.сўм йуналтирилиши;

болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилишига  4,0 млрд.сўм сарфланиши;

18х36 ўлчамдаги замонавий спорт зали қурилишига 6 млрд.сўм, ёпиқ сузиш сув ҳавзаси қурилиши учун 5.3 млрд.сўм, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини реконструкция қилиш учун 1.0 млрд.сўм, футбол стадиони реконструкцияси учун 3.5 млрд.сўм сарфланиши;

эски кемалар йиғилган жойни Кемалар музейи замонавий мажмуасига айлантириш ва мукаммал таъмирлаш учун 3.8 млрд.сўм йўналтирилиши;

шунингдек, ҳудудда янги 42 та (2019 йилда 10 та, 2020 йилда 10 та, 2021 йилда 22 та) кўп квартирали уйлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Шунинг билан бирга, туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида туманнинг турли ҳудудларида камида 20 та "селфи объект"лари ўрнатилишига 2.2 млрд.сўм, туман марказида "Ҳунармандлар аллеяси" ташкил қилиниши учун 800 млн.сўм, "Балиқчилар қишлоғи"ни ташкил қилиш учун 900,0 млн.сўм, туман аэропортини реконструкция қилиш учун 300,0 млрд.сўм сарфланиши белгиланган.

Яна Нукус-Мўйноқ-Оралбўйи денгизи йўналишида вертолёт ва самолётда йўловчи ташиш хизматларини ташкил этиш мақсадида 3 та АН-2 русумдаги самолётни таъмирлаш ва 2 та вертолёт сотиб олиш учун 334,5 млрд.сўм йўналтирилади.

Шунингдек, туманда 2019-2021 йилда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий соҳа объектларини қуриш-таъмирлаш ишларига жами 1,5 трлн. сўмлик маблағларни жалб этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур қарор доирасида 26 триллион сўмлик йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда Орол бўйи ҳудудларида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган ўрмон экиш  чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида, Орал денгизининг қуриган тубида ўрмонзарлар барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

 

Аҳамиятли тарафи шундаки, мазкур ишларни амалга оширишга маҳаллий аҳоли билан бирга Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидан қишлоқ хўжалиги техникалари, жумладан АН-2 самолёти ҳамда 600 га яқин ишчи кучлари жалб қилинган. 

 

Ўшбу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 28 декабарда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида Орал денгизининг қуриган ҳудудида 2019 йил 500 минг гектар ўрмонзарлар барпо этилишини қайд этганди.

Барчамизга маълумки, 2019 йил 4 январь санасида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси илк бор Нукус шаҳридан деярли 300 километр олисда – Оролнинг қуриган мазкур ҳудудида ўтказилди.

Ушбу пресс-клубда айнан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Юртбошимизнинг нафақат Олий Мажлисга, балки бутун халқимизга йўллаган Мурожаатномасида Орол ва Мўйноқ мавзусига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

20 январь ҳолатига Орол денгизининг қуриган тубига саксавул экиш учун жами 326 060 га ер мойдани тайёрланиб, шундан 103235 га. майдонга 412 275 кг килограм саксавул уруғи экилди. Маҳаллий аҳоли томонидан терилган 107 100 кг килограмм саксавул уруғи учун жами 1 415 000 000 (бир миллиард тўрт юз ўн беш миллион )сўм маблағ тўланди.

Шунингдек саксавул уруғлари нафақат Орол денгизи тубидан, балки Навоий, Бухора ҳамда Қашқадарё вилоятларидан ҳам олиб келинмоқда.

Саксавул экиш жараёнида беминнат иштирок этаётган мингдан ортиқ ишчиларга барча шароитлар яратилган. Бу борада Қорақалпоғистон Ҳукумати билан бирга маҳаллий тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. 

Уйлаймизки, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Оролбўйи ва Орол денгизи тубида амалга оширилаётган мазкур тадбирлар яқин келажакда, албатта ўз самарасини беради. Мўйноқ тумани кўркам шаҳарчага, Орол денгизининг қуриган қисми эса қалин ўрмонзарларга айланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 23-01-2019, 10:57 |
  • 1 048


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив