Элликқалъада «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури амалга оширилади.

Ушбу қабул қилинган давлат дастурини мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш  мақсадида туман ҳокимлигида 14 июл куни ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди туман ҳокимлиги. Учрашувни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ва олиб борди. Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари А.Хамраев туман ҳоким ўринбосарлари, барча тижорат банк раҳбарлари, тегишли ташкилот-муассаса раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик қилиш истаги бор бўлган ёшлар вакиллари иштирок қилди.

Элликқалъада «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури амалга оширилмоқда

 

Учрашувда ёшлар ўз тадбиркорчилиги бошлаши учун қийнаётган муаммоларни айтиб, тегишли муиахассислардан ижобий жавоб олдилар. Айниқса Давлат дастури доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил қилиниши тушунтирилди.

Жамғарма маблағларидан, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш учун фойдаланилади:

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш;

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

Савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун «Ёшлар меҳнат гузари» комплексларини қуриш;

Тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш мақсадида кредитлар ажратилиши тушунтирилди.

 

Элликқалъада «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури амалга оширилмоқда

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 18-07-2018, 14:28 |
  • 103


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив