Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 2018 йил 14-март куни Тўрткўл Индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Меҳнат ярмаркасида Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Б.Бегабаев, Нукус Ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия майори А.Қурбанов, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири У.Сабуровлар иштирок этишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Тўрткўл тумани Хокимлиги, туман Прокуратураси, туман ИИБ, туман Мудофаа бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу меҳнат ярмаркасида қуролли кучлар сафидан бўшаган ҳамда харбий сафарбарлик чақирув резервида турган ёшлар, тумандаги ишсиз фуқаролар ҳамда коллеж битирувчилари иштирок этдилар. Меҳнат ярмаркасида 73 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 372 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

2018 йилда муддатли ҳарбий хизматдан бўшаб қайтган 17 нафар ёшлар ва ҳарбий сафарбарлик чақирув резервида турган 65 нафар ёшлар ҳамда 40 нафардан ортиқ коллеж битирувчилари ва ишсиз фуқаролар меҳнат ярмаркасига таклиф этилди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркаси давомида 33 нафар фуқаролар ишга кириш учун йўлланма олишди. Шундан 28 нафари бевосита ярмарка вақтида ишга жойлаштирилди. Жумладан ишга жойлашганларнинг 11 нафари муддатли харбий хизматдан қайтган ва ҳарбий сафарбарлик чақируви резервидан бўшаган ёшлар хисобланади.

 

Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

 

Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

 

Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

 

Фото: Тўрткўлда “Махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 15-03-2018, 11:05 |
  • 37


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив