Қорақалпоғистон Республикасида 1 июль ҳолатига 203,1 млрд сўмлик 1225 лойиҳа амалга оширилди

 

Қорақалпоғистон Республикасида 1 июль ҳолатига 203,1 млрд сўмлик 1225 лойиҳа амалга оширилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги “2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида  саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 111-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда жами 1,4 трлн. сўм ва 35,3 млн. АҚШ долларига тенг 2238 та лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг натижасида 16 мингга яқин янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.

Дастур доирасида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 203,1 млрд сўмлик 1225 та (йиллик топшириққа нисбатан 54,2%) лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 5506 та (йиллик топшириққа нисбатан 34,8%) янги иш ўринлари яратилди.

Шундан: -саноат соҳасида 84,0 млрд. сўмлик 133 та лойиҳа амалга оширилди;

-қишлоқ хўжалик соҳасида 31,2 млрд. сўмлик 354 та лойиҳа амалга оширилди;

-хизмат ва сервис соҳасида 87,8 млрд. сўмлик 738 та лойиҳа амалга оширилди.

 

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 4-08-2017, 17:08 |
  • 316


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив