“Жузимбоғ” овулининг “Қосқала” аҳоли пунктига сўв тармоғи тортилди

“ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти томонидан 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Кегайли туманининг “Жузимбоғ” овул фуқоралар йиғинидаги “Қосқала” аҳоли пунктида истиқомат қилаётган аҳолига 900 метр узунликдаги сув тармоғини янгидан қуриб бериш учун 42,8 млн сўмлик пилот лойиҳаси ишлаб чиқилиб объект 2017 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилди. Натижада «Жузимбоғ» ОФЙ ҳудудида яшовчи 20 хўжаликдан 120 фуқаро тоза ичимлик суви билан тамийнланди.

Ушбу лойиҳани “Қаттағар қубыр қурилиш” шуъба корхонаси томонидан ишлаб топширилди.

Объектни топшириш маросимида “ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти директори Нурлыбек Мырзамуратов, Кегайли тумани ҳокимининг ўринбосари Комил Алланазаров, Кегайли туман сув тармоғи бошлиғи Рафатдин Есемуратов, Кегайли тумани “Нуроний” жамғармаси бошлиғи Бердибой Саманов, “Жузимбоғ” ОФЙ бошлиғи Айбек Авезов, “Қаттағар-қубырек-Қурувчи” шуъба корхонаси бошлиғи Есен Караматдиновлар қатнашди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 17-07-2017, 15:28 |
  • 232


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив