Амударё туманида Президентга мурожат қилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Амударё туманида Президентга мурожат қилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва жойида ҳал қилиш мақсадида 5 июнь куни Амударё туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонага йўлланган мурожаатлар муаллифлари билан шахсан мулоқот қилди.

Амударё туманида Президентга мурожат қилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Мурожаатларнинг аксарият қисми мазмуни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, иш билан бандлик, пенсия, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларнинг тўланиши, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, тиббий хизмат, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қурилиш учун ер ажратиш, йўл ва кўприкларни таъмирлаш борасидаги муаммолардан иборат.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг айримлари шу ернинг ўзида ечимини топди.

Хусусан, “Беш-овул” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Алтиев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига ишга борганида, тегишли тартибда вақтинчалик рўйхатда турган бўлишига қарамасдан, ИИБ ходимлари томонидан унга ҳуқуқбузар сифатида баённома расмийлаштирилган. Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқот давомида ҳодиса атрофлича ўрганилиб, ҳақиқат қарор топди – иш С.Алтиевнинг фойдасига ҳал қилинди.

“Ўрта-қала” овулида яшовчи фуқаро Б.Анорова ўғли Ж.Сафарбаевнинг чап ёнбош суягида ўсимта пайдо бўлгани сабабли ушбу ўсимтани хорижда жарроҳлик йўли билан олдириб ташлаш учун моддий ёрдам сўраб, виртуал қабулхонага мурожаат қилган эди. Сайёр қабул давомида Тошкент шаҳри онкология илмий текшириш институтига Россия федерациясидан малакали шифокорлар амалий ёрдамга келиши муносабати билан Ж.Сафарбаев бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказиладиган бўлди.

“Қиличбой” овулида яшовчи фуқаро А.Ражапов “Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг Амударё тумангаз филиалига қарашли Холимбег овулидаги аҳолига суюлтирилган газ баллонларни тарқатиш сервис марказида бир қатор камчиликлар мавжудлигини баён қилиб, мурожаат йўллаган эди. Натижада “Халқ банки” туман филиали томонидан мазкур сервис марказида сайёр касса ташкил қилинди.

Фуқаро Б.Бозорбаевнинг қиш мавсумида табиий газ босими паст бўлиши ҳақида, Ж.Хайтимбетовнинг А.Яссавий кўчасида жойлашган хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ёзган мурожаатлари, шунингдек, 1-гуруҳ ногирони Ж.Султоновнинг моддий ёрдам сўраб ёзган аризаси, касб-ҳунар коллежини тамомлаган фуқаро Н.Ҳайтакованинг ишга жойлашиш тўғрисидаги, фуқаролар Ж.Ўразимбетов ва Р.Сарибоевларнинг ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ечимини топиб, қаноатлантирилди.

Сайёр қабул давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан йўлланган ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмаслиги, ариза, таклиф ва шикоятлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, қонуний муддатда жавоб қайтарилиши, бу масала шахсан муҳтарам Президентимизнинг назоратида эканлиги қайд қилинди.

 

Фото: amudarya.uz

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 7-06-2017, 18:09 |
  • 479


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив